Мянмарда Facebook, Instagram, Messenger ва WhatsApp блокланди

NetBlocks сайтининг маълумотларига кўра, Facebook, Instagram, Messenger ва Whatsapp серверлари Мянмардаги давлатга тегишли Интернет-провайдер томонидан чекланган.

NetBlocks Твиттердаги аккаунти орқали чоршанба куни Мянмардаги Facebook серверлари ва унинг шўба компанияларига тақиқ қўйилгани аниқ бўлди, деб ёзди.

“Айни вақтдаги кўрсаткичлар ҳарбий тўнтаришдан кейин асосий алоқалар тикланганига қарамай, ижтимоий тармоқлар блокланганлигини кўрсатади”, – дея қўшимча қилинади саҳифада.