ОАВ: Мянманинг ҳибсга олинган раҳбарини уйидан номаълум жойга олиб кетишди


Мянмадаги “Демократия учун миллий лига” партиясидаги манбалар унинг раҳбари Аун Сан Су Чжи шу ой бошида содир бўлган ҳарбий тўнтаришдан бери ҳибсга олинган уйидан номаълум жойга олиб кетилганлигини тасдиқлашди.

Жума куни “Myanmar Now” веб-сайти икки таниқли партиявий манбалардан иқтибос келтирган ҳолда, 75 ёшли Су Чжи олти кун олдин тўнтаришдан буён уй қамоғида бўлган пойтахт Нейпьидодаги уйидан номаълум жойга олиб кетилган. Ўшандан бери унинг  қаердалиги маълум бўлиб қолмоқда.

Бу Мянмадаги тўнтаришга қарши норозилик намойишларини давом этаётгани фонида юзага келмоқда.