Мусулмонлар геноциди юз берган Мянмарда ҳарбийлар давлат тўнтариши қилди

Ҳарбийларнинг баёнот беришича, мамлакат раҳбарияти ноябрь ойидаги сайловларидаги қаллобликлари учун қўлга олинган. Ўша сайловда давлат бошқарувидаги партия ғалаб қозонган эди.

Мянмарда ҳарбийлар томонидан бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва давлат ҳокимияти Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аун Хлаинга ўтган.

Вице-президент Мьинт Шве президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ҳукмрон партиянинг етакчиси ва давлат маслаҳатчиси (бош вазир вазифасига тенг) Аун Сан Су Чжи сайловдаги қаллобликлар учун ҳибсга олинган ва Assosiated Press агентлиги хабарига кўра, у уй қамоғида сақланмоқда.

Шунингдек, Партиянинг Марказий ижроя қўмитаси аъзолари, депутатлар ва ҳукумат аъзолари ҳам қўлга олинган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда Миллий демократик лигаси партияси 476 ўриндан 396 тасини эгаллаган эди. Ҳарбийлар партияси эса 33 ўринни қўлга киритиб, сайлов натижалари сохталаштирилганлиги ва қаллобликлар бўлган деб Олий судда масалани судлашган ва Марказий сайлов комиссияси сайлов қоидалари бузилиши бўйича асос топилмаганини айтган эди.
Шундан сўнг, ҳарбийлар жиддий чоралар кўриш бўйича ҳаммани “огоҳлантирган”.

АҚШ Мянмардаги вазиятни кузатиб бораётганлигини маълум қилган.

Маянмарда 1962 йилдан 2011 йилгача ҳарбийлар ҳокимият тепасида бўлишган.

Эслатиб ўтиш керакки, 2017 йили Мянмар ҳарбийларининг ҳужумлари оқибатида минглаб Роҳинжа мусулмонлари ўлдирилган, жинсий зўрланган, уйлари ёқиб юборилган, бунинг ортидан 700000 дан ортиқ Роҳинжа қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган эди.