Ўзбекистон ва Германия ўртасида махфий ахборот алмашишга доир халқаро шартнома кучга кирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки томонлама шартноанинг кучга кирганлигини хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим 2021 йил 26 январдан эътиборан кучга кирди. Битим 2019 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.

Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий ва бошқа соҳаларда икки томонлама ўзаро алоқаларнинг фаоллашувини ҳисобга олган ҳолда махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда алмашиш учун ҳуқуқий асос яратишга қаратилган.

Халқаро шартноманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.