11-синф ўқувчиси Аъзамжон АҚШнинг нуфузли университетидан 132 минг АҚШ доллари миқдорида таклиф олди

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-“А” синф ўқувчиси Аъзамжон Аъламов АҚШнинг нуфузли WIDENER университетига грант асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Аъзамжонга йўллаган расмий мактубда унга йилига 30 000 АҚШ доллар, 4 йилга 120 минг АҚШ долларга тенг Widener университети Президент стипендияси тақдим этилиши маълум қилинган. Шунингдек, Аъзамжон Аъламовга йилига 3000 доллар миқдорида глобал ривожланиш стипендияси топширилиши ҳам билдирилган. Шу тарзда Аъзамжонга тўрт йил давомида бериладиган стипендиянинг умумий миқдори 132 000 АҚШ долларни ташкил қилади.

Аъзамжон Аъламов ўзи танлаган йўналиш – ахборот технологиялари бўйича АҚШнинг Widener университетида таълим олишни мақсад қилган.

Иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи Аъзамжон Аъламовга келгусида бундан-да юқори натижалар тилаймиз!