“Урганч-Фарғона-Урганч” йўналиши бўйича авиақатновлар бошланди

Ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, 3 февралдан «Урганч-Фарғона-Урганч» йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди.

Фарғона водийсидан келган бир гуруҳ йўловчилар Урганч халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Бугундан «Урганч-Фарғона-Урганч» йўналишида «Uzbekistan airways» авиакомпанияси белгиланган график бўйича парвозларини амалга оширишни бошлайди. Фарғоналик меҳмонларни таъкидлашича, бу уларга нафақат вақтни балки, маблағни тежашга ҳам ёрдам берган. Чунки “Урганч-Фарғона-Урганч” йўналишлари бўйича чипта нархлари атиги 345 минг сўмдан бошланади.

11 февралдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари «Урганч-Фарғона-Урганч» йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда амалга оширилади, деб хабар берди Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати.