Қайси ҳолатда хорижга чиқиш паспортини олиш шарт эмас?

Ўзбекистон Республикасининг Нью Йорк шаҳридаги Бош Консулхонаси консулхонада доимий консуллик рўйхатига олинган фуқароларга хорижга чиқиш паспортини олиш тартиби бўйича мурожаат қилди.

Унга кўра қуйидаги ҳолатда хорижга чиқиш паспортини олиш шарт эмас:

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 16 август куни қабул қилинган ПФ-5156-сон Фармони 3-банди 10-хатбошисига мувофиқ: биометрик паспортида “доимий яшашга кетишга рухсат берилди” стикери мавжуд фуқаролар ушбу паспорт асосида хорижий давлатларга (шу жумладан Ўзбекистонга/дан) чиқишлари ва киришлари мумкин. Албатта паспорт муддати тугагунга қадар.

Фармоннинг тўлиқ матни билан расмий қонун ҳужжатлари Lex.uz порталида танишиш мумкин.