Қиролича Елизаветанинг қариндоши жинсий тажовузда айбланиб 10 ойга қамалди

Қиролича Елизавета II нинг қариндоши Симон Боус Лён (Simon Bowes-Lyon) Шотландиядаги Гламис қалъасида бўлганида, 2020 йил феврал ойида 26 ёшли аёлга жинсий тажовуз қилганлиги учун 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қироличанинг қариндоши аввалги суд мажлисида аёлга жинсий тажовуз қилганини тан олган эди.

Шахси номаълум бўлиб қолган аёл уч кун давомида қасрда ижтимоий тадбирда қатнашганини ва у хонасига ухлаш учун бораётганида Симон Боус маст ҳолатда, тунги соат 01:20 атрофида унга эргашган ва унга тажовуз қилган.