Қозоғистон суди “Буран”ни давлат мулкига қайтаришдан бош тортмоқда

Олма ота иқтисодий суди Қозоғистон Молия вазирлигининг “Байконур” ракета-космик компаниясининг тугатилиши ва “Буран” космик кемасининг давлат мулкига қайтарилиши тўғрисидаги талабини рад этганини маълум қилди.

Аввалроқ Россия космик агентлиги раҳбари Дмитрий Рогозин иккинчи “Буран” шатлини сотиб олмоқчи эканлигини, аммо ушбу космик кемаси жойлашган Қозоғистонда унинг эгасини топа олмаганини айтган эди.

Ўз навбатида, “Байконур”нинг бош менежери Даурин Муса Рогозинга юқорида айтиб ўтилган космик кеманинг ширкати мулки эканлиги тўғрисида хабар бериш учун хат ёзган.

Кейинчалик, Қозоғистон расмийлари “Буран”нинг “Байканур” компаниясига топширилишининг олдини олиш учун судга мурожаат қилишларини эълон қилишди.

Ҳокимият уни ҳукумат музейида фойдаланиш учун давлат мулкига қайтаришни хоҳлашларини таъкидлади.