Россия чет эллик талабаларга шарт қўйди

Россия ҳукумати Россия билан парвозларни қайта бошлаган мамлакатлардан келган чет эллик талабалар Россия олий ўқув юртларига боришдан олдин Ковид-19 учун иккита синовдан ўтишлари кераклигини эълон қилди.

Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идораси сешанба куни берган баёнотида, чет эллик талабалар Россия ҳудудига киришдан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус тестидан ўтиши керак, келганидан кейин 72 соат ичида яна иккинчи синовдан ўтиши керак.

Иккала тест ҳам салбий натижа кўрсатган тақдирда талабаларга ўқишни давом эттиришга рухсат берилади.

Кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Россия олий ўқув юртларида таълим оладиган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатга киришга ҳуқуқи бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини эслатиб ўтган эди.