Россиялик дипломатлар Шимолий Кореядан пиёда қайтиб келишди

Шимолий Кореядан ўз ватанига қайтиаётган 8 нафар россиялик дипломат пандемия туфайли юклари ортилган аравани итариб темир йўл бўйлаб бир километрдан кўпроқ йўл босиб ўтдилар. Улар чегарагача поездда 32 соат, автобусда икки соат юриб ва Россия томонига пиёда ўтишларига тўғри келган.

Шундан сўнг Россия ТИВ ходимлари дипломатлар ва уларнинг оилаларини Владивосток аэропортига етказишган.