Саудия Арабистони: Мусулмонлар орасида эпидемия тарқалишининг олдини олдик

Мадина шаҳзодаси Файсал бин Салмоннинг айтишича, Қироллик бутун дунё мусулмонлари орасида коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олишда муваффақиятли бўлган қадам ташлаган.

Якшанба куни Саудия шаҳзодаси “Қиролликнинг пандемия пайтида зиёратчиларга хизмат кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари” мавзусидаги семинар давомида, қироллик пандемия бошланганда масъулиятли қарор қабул қилиб, касаллик дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалган бир пайтда Умрани ва икки Ҳарам зиёратини тўхтатди.

Унинг таъкидлашича, қироллик фуқаро ва аҳолининг соғлиғини сақлаб қолиш учун бир қатор эҳтиёт чораларини кўришни давом эттирди, шу жумладан, комендантлик соатини ва эпидемиянинг тарқалишини чеклаш ва уни назорат қилишда ижобий натижаларга эришди. Пандемия бошланганидан бери Саудия Арабистони Қироллигида қайд этилган коронавирус билан касалланганлар умумий сони 370278 та ҳолатга етди, шу жумладан, 6402 ўлим, 361 515 та тузалиш, 2 361 та  даволанаётганлар, 408 та оғир ҳолат.