Араб давлатлари лигаси Судан ва Эфиопия ўртасидаги вазиятдан жиддий ташвишда 

Араб давлатлари лигаси Судан ва Эфиопия ўртасидаги чегарадаги икки мамлакат ўртасида ҳарбий тўқнашувлар юзага келганидан жиддий ташвиш билдирган.

Араб давлатлари лигаси Бош котибиятидаги расмий манбанинг таъкидлашича, Лига аъзо давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги дахлсизлигини таъкидлайди.

Лига, шунингдек, ушбу манбага кўра, Судан ўз ерлари устидан суверенитетини сақлаб қолиш ва унинг устидан назорат ўрнатиш учун кўраётган барча чоралари қонуний эканини тасдиқлади.

Лига томонларни ушбу инқирозни тинч йўл билан бартараф этиш ва мулоқотга эътибор қаратишга чақирди.