Австралияда тиббий ниқоблардан йўллар қурилиши мумкин

Шахсий нафас йўлларини ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ўтган йил давомида юзлаб марта ошди ва пандемия туфайли уларга бўлган талаб сақланиб қолмоқда. Шунинг учун уларни йўқ қилиш муаммоси айниқса долзарб бўлиб қолди.

Австралиянинг Мелбурн шаҳридаги олимлар тиббий маскалар йўл қурилиши учун мос эканлигини аниқладилар. Магистрал йўлларни қуриш учун тиббий ниқоблардан қайта ишланган материалдан фойдаланиш мумкин. Икки қаторли автомагистралнинг бир километрини қуриш учун тахминан 3 миллион ниқобни қайта ишлаш керак бўлади. Ушбу усул тахминан 93 тонна чиқиндини олдини олишга ёрдам беради.

Тадқиқотчиларнинг таклифига кўра, эзилган тиббий ниқобларни қайта ишланган қурилиш чиқиндилари билан аралаштириш керак. Натижада, бундай материал фуқаролик қурилишида қўлланиладиган барча хавфсизлик стандартларига жавоб беради.