Бир неча кун кўринмаган Трамп яна кўриниш берди (видео)

Бир неча кун оммага кўринмаган АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп душанба куни Флорида штатидаги Вест-Палм-Бичдаги тарафдорлари митингида қатнашди.

Консерватив “Right Side Broadcasting” томонидан эълон қилинган видеода кўриш мумкинки, Трампнинг кўплаб тарафдорлари тўпланган, уларнинг аксарияти ниқоб тақмаган, қўлларида байроқ ва баннерларни кўтариб “АҚШ, АҚШ” деб ҳайқирганлар, “Биз Трампни яхши кўрамиз”, деб бақиришган.

Шанба куни кечқурун Сенат собиқ президентни исён қўзғатиш айбловидан оқлади.

Сенатнинг 57 аъзоси, шу жумладан 7 республикачи, ҳукмни маъқуллаш учун овоз берган бўлса, 43 нафари оқлаб овоз берган, бу  талаб қилинган 67 овоздан 10 тага кам.