Туркия янги конституция қабул қиладими?

Туркия Миллиятчи Ҳаракат Партияси раҳбари Давлат Бахчели мамлакатнинг янги конституцияга муҳтожлигини таъкидлаб, партияси ушбу қарашни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Баҳчели партиянинг баёнотида: “Туркиянинг янги конституцияга муҳтожлиги ва Миллий ҳаракат партиясининг мақсади, истиқболи ва фикри шу йўналишда эканлиги аниқ”, деди.

Душанба куни Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, эҳтимол, Туркия учун янги конституцияни муҳокама қилиш вақти келганини ва ҳукумат парламентда қонунчилик масалалари бўйича ва маъмурий масалалар бўйича зарур чораларни кўришни бошлашини айтди.

У: “Агар биз Халқ алянсидаги шеригимиз билан ўзаро келишувга эришсак, кейинги босқичда янги конституцияни тайёрлаш учун ҳаракат қилишимиз мумкин”, деб қўшимча қилди.