Украина ва БАА умумий қиймати 3 миллиард доллардан ошиқ битимларни имзолашди

Украина ҳукумати Украина ва БАА душанба куни умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд бўлган меморандумлар ва шартномалар имзолаганлигини эълон қилди.

Украина Президенти Матбуот идораси ўз баёнотида Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг 14 ва 15 февраль кунлари БААга расмий ташрифи доирасида бир қатор меморандум ва шартномаларни имзолаганини айтди.

Украина давлат мулки жамғармаси ва “Мубадала” инвестиция жамғармаси ўртасида истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган англашув меморандумлари имзоланган.