Вашингтон Курд ишчилар партиясини турк аскарлари ўлимида айблади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон гаровга олинган туркларнинг ўлдирилишида ПКК террорчиларини айбдор деб ҳисоблаётганини тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги вакили Нед Прайснинг баёнотига кўра, Блинкен бу масалани туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғли билан телефон орқали қилган суҳбатида айтган.

Баёнотда АҚШ Ташқи ишлар вазири Ироқнинг шимолида ўлдирилган туркларга таъзия билдирди ва жавобгарликни ПКК террорчилари ўз зиммасига олади деган умидда эканини билдирди.

Америка баёноти Анқара Ироқда 13 нафар турк жангарисини қатл қилинишида АҚШни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаганидан кейин пайдо бўлди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни АҚШнинг Анқарадаги элчиси Девид Саттерфилдни АҚШнинг Ироқ шимолида курд жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган туркларнинг ўлдирилиши ҳақидаги баёнотига нисбатан Туркиянинг муносабатини билдириш учун чақирганини маълум қилган эди.

АҚШ Давлат департаменти бундан олдин “Агар Туркия тинч аҳолиси террорчи деб ҳисобланган ташкилот Курдистон ишчилар партияси (ПКК) томонидан ўлдирилганлиги ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, биз ушбу ҳаракатни қатъиян қоралаймиз”, деб баёнот берган эди.

Туркиянинг ҳукуматга яқин оммавий ахборот воситалари АҚШ баёнотида ишлатилган ибораларни қоралади. Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги манба ушбу баёнотда “агар тасдиқланса” иборасининг ишлатилиши Анқара хабарининг тўғрилигига шубҳа туғдиради, деб ҳисоблайди.

Якшанба куни Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар “Биз террористик ташкилотнинг ғарбий қисмига (шимолий Ироқ) бостириб кирганимизда, ташкилот томонидан илгари ўғирлаб кетилган 13 нафар тинч фуқароларимизнинг жасадларини топдик”, деди.

Кеча Акар, шунингдек, Ироқнинг шимолидаги Гара минтақасида ўтказилган “Бургут панжаси-2” операцияси тугаганини эълон қилди, бу ўтган йиллар давомида Ироқнинг шимолида ПКК жангариларига қарши Туркия томонидан бошланган ҳарбий операциялардан биридир.