Британиялик мутахассис: вирус мутациялари вакциналар самарадорлигини чеклаши мумкин

Британиялик катта тиббий маслаҳатчи Крис Уитти корона вирусининг кўплаб мутациялари пайдо бўлганини, бу унга қарши эмлашлар самарадорлигини пасайтириши мумкинлигини тасдиқлади.

У: “Бир-бирига жуда ўхшаш бир нечта кўринишда мутациялар кўп ва улар эмлаш самарадорлигини бироз пасайтириши мумкин”, деди.

У сўзида давом этиб: “Бундай ҳолда, олимлар вакцинани қайта ишлаб чиқадилар, бу эса янги штаммга қарши қайта эмлаш имконини беради”, деган.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкок ўтган йилнинг декабрида олимлар Британияда коронавируснинг янги мутациясини аниқлаганини эълон қилган эди.