Хитой BBC World news трансляциясини тақиқлади

Хитой миллий радио ва телевидение маъмурияти (NRTA) BBC World news дастурининг тўхтатилишини эълон қилди, чунки унинг Хитой ҳақидаги баъзи хабарлари оммавий ахборот воситаларида ишончлилик ва холислик тамойилларини бузмоқда.

Хитойлик кузатувчиларнинг таъкидлашича, BBC атайлаб Хитойга лой чаплайдиган “миш-мишлар уясига” айланган ва унинг эфирини тўхтатиб туриш қарори Хитой ёлғон хабарларни қабул қилмаслиги тўғрисида аниқ ишора беради.

Хитой алоқа университетининг ҳуқуқшунос профессори Ван Сзиннинг айтишича, BBC кўрсатувларининг тўхтатилиши, уни энди Хитой материгида намойиш этиш мумкин эмаслигини англатади.

Унинг сўзларига кўра, буни Хитой Янги йили арафасида эълон қилиш Хитойнинг позициясини кўрсатади ва жамоатчилик эътиборини кўпроқ жалб қилади.