Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтин тангалар сотуви йўлга қўйилди

Марказий банк томонидан буюк шоир ва мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарилди.

Олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин.

Эсдалик тангалари ва сувенирларнинг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.