Америкалик актёр Жорж Сегал 87 ёшида вафот этди

“Энг яхши иккинчи даражали актёр” номинациясида “Оскар” мукофотига номзод бўлган америкалик актёр Жорж Сегал 87 ёшида вафот этди.

Унинг рафиқаси Сония Сегал сешанба кунги баёнотида шундай деди: “Юракларимизда алам билан Жорж Сегалнинг вафот этганини маълум қиламиз. У бугун эрталаб артерия томиридаги тиқинларни олиб ташлаш операциясининг асоратлари натижасида вафот қилди”.

Сегал ўзининг “Виржиния Вулфдан ким қўрқади” (Who’s Afraid of Virginia Woolf?), “Синфи тегиши” (A Touch of Class), “Голдберглар” оиласи (The Goldbergs) фильмлари билан машҳур бўлган.

Сегал драматик ва комедик ролларда ажойиб ўйнаган.

Сегалнинг карераси 1960 йилларнинг бошларида Ню-Йорк театрларида ва телевизион каналларда бошланди. У тез орада кинотеатрга кўчиб ўтди ва кўп юлдузлар бирга “Аҳмоқлар кемаси” филмида рассом ролини ўйнади.

1967 йилда у “Виржиния Вулфдан ким қўрқади?” драмасида “Энг яхши иккинчи даражали актёр” номинациясида Оскар мукофотига сазавор бўлди.