Америкалик олимлар ҳомиладор аёлларнинг қонида шу кунгача номаълум бўлган кимёвий моддаларни кашф этдилар

Олимлар 30 та ҳомиладор аёлни ўрганиш давомида 109 та кимёвий моддани, шу жумладан, одамларда олдин кўрилмаган 55 та, манбаси аниқ бўлмаган 42 та номаълум кимёвий моддани топдилар.

96 та кимёвий модда танада ҳам узоқ вақт мавжуд бўлган деб ҳисобланади, аммо улар яқинда юқори аниқликдаги спектрофотометр ёрдамида топилган. Бу технология фақат сўнгги ўн йил ичида пайдо бўлди.

Калифорния Сан-Франциско университети (UCSF) жамоаси янги туғилган чақалоқларда бўлгани каби, аёллар қонида ҳам ушбу кимёвий моддаларни кузатиб, бу уларнинг онанинг плацентаси орқали ташилганлигини аниқлашди.

Гарчи кимёвий моддалар номаълум бўлса-да, тадқиқотчилар уларнинг косметика ва пластик каби истеъмол маҳсулотларидан келиб чиққанлигига ишонишади.

Юқори аниқликдаги спектрофотометр (HRMS) илк бор 50 йил олдин ишлаб чиқилган, аммо сўнгги ўн йил ичида у илмий жамоатчиликка тақдим этилган.