АҚШ инвесторларининг 37 фоизи Элон Маскнинг твитларига қараб қарор қабул қилади

Сўровнома шуни кўрсатдики, “Space X” ва “Tesla” асосчиси Элон Маскнинг “Твиттер”даги твитларига асосланиб, АҚШдаги 37 фоиз инвестор сармоявий қарор қабул қилган.

Piplsay томонидан ўтказилган сўров маълумотларига кўра, сўралганларнинг 16% Маскнинг твитларига кўра бир неча бор қарор қабул қилган, 21% эса бир ёки икки марта Маскнинг твитлари асосида сармоявий қарорлар қабул қилган.

64% иштирокчилар Твиттерда Элон Маскни кузатаётганлигини ва уларнинг 43% яқиндан кузатиб борганликларини таъкидладилар.

82% и Элон Маскка ижобий муносабатда бўлишларини таъкидлайдилар ва уларнинг 48 фоизи уни “даҳо” деб ҳисоблашади.

Сўровномада 18 ёшдан катта 30400 кишининг фикри киритилган.

Элон Маскнинг Твиттеръда 48,7 миллион кузатувчиси бор.