АҚШ разведкасининг собиқ директори: Вашингтонда НУЖларнинг парвози тўғрисида далиллар мавжуд

АҚШ разведкасининг собиқ директори Жон Ратклиф Вашингтонда НУЖлар учиши ҳақида далиллар мавжудлигини ошкор қилди.
Жон Ратклиф таъкидлайдики, “Қўшма Штатларда номаълум учувчи жисмлар товушсиз учиб, ҳозирги маълум технологиялар билан амалга ошириш имкони бўлмаган манёврларни қилишига оид далиллар мавжуд”.

Собиқ президент Доналд Трамп даврида Миллий разведка директори лавозимида ишлаган Жон Ратклиф Fox News телеканалига берган интервюсида “Кўплаб воқеаларни ҳали ҳам тушунтириб бериш мумкин эмас”, деб таъкидлади.