АҚШда полиция ходими ва аёл ўртасида отишма содир бўлди

АҚШ полицияси жума куни Нэшвилл шаҳрида зобитнинг шикастланишига ва бир аёлнинг ўлимига сабаб бўлган отишманинг полициячи бошига ўрнатилган камера томонидан ёзиб олинган видео лавҳаларини эълон қилди.

Полиция маълумотларига кўра, офицер Жош Бейкер эгаси бир неча ҳибсга олиш ордери билан қидирувда бўлган машинани тўхтатган, аммо маълум бўлишича, машинани 31 ёшли Ника Никол Холберт бошқарган.

Зобит унинг сумкасида гашиш ва оқ кукун борлигини аниқлаб, уни ушламоқчи бўлганидан сўнг, аёл қочишга уринган.

Зобит электрошокер қуролини чиқарганида ва аёл бақириб машинага қараб югурган, шу пайт Бейкер унга қарши электрошокерни ишлатган.

Аёл бунга жавобан Бейкерга ўқ узган, натижада у ерга йиқилган, Бейкер ҳам жиноятчи аёлга қарата ўқ узган.

Полиция маълумотларига кўра, аёл қуролини воқеа содир бўлган жойга ташлаган, сўнг воқеа жойидан узоқлашиб кетган, у ерда дарахтлар билан тўқнашган ва йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари аёлни касалхонага олиб боришди ва у ерда вафот этган.

Жароҳат олган офицер операция қилинган ва у ҳали ҳам касалхонада.