АҚШда ёрдам пулини олишда келиб чиққан жанжалда 4 инсон вафот этди

Американинг Индиана штатида бир оиладан 4 киши, шу жумладан бир қизча коронавирус таъсирига қарши америкаликлар молиявий ёрдам сифатида олишни бошлаган 1,4 минг долларлик чек бўйича можародан кейин ўлдирилди.
“Newsweek” журналига кўра, шанба куни Индианаполисдаги (штат пойтахти) уйга чек келиб тушган ва бу давомли келишмовчиликка сабаб бўлган. Чунки 25 ёшли йигит қиз танишидан пулининг ярмини беришни сўраган.
Аёл унинг илтимосига жавоб беришдан бош тортганидан кейин йигит ва аёлнинг қариндошлари ўртасида низо келиб чиққан. Сўнг йигит унинг тўппончасини тортиб олиб, тўрт кишини, шу жумладан, етти ёшли қизчани ўлдирган ва қочиб кетган. Аммо у якшанба куни кечқурун ҳибсга олинган.
Ўтган ҳафта АҚШ президенти Жо Байден коронавирус инқирозидан азият чекаётган миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 1,9 триллион доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.
Байден илгари америкалик оилаларнинг 85 фоизига киши бошига 1,4 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри молиявий ёрдам берилишини айтган эди.