АҚШнинг бюджет камомади пандемия туфайли 311 миллиард долларга етди

АҚШ Молия вазирлиги Федерал ҳукуматнинг бюджет дефицити феврал ойида 311 миллиард долларни ташкил этганини эълон қилди ва бу пандемияга қарши кураш бўйича харажатларнинг ўсиши давом этаётган бир ой ичида рекорд даражани ташкил этди.

Феврал ойи даромади ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ўсиб, 248 миллиард долларни ташкил этди, ишсизлик нафақалари ва соғлиқни сақлаш харажатлари туфайли харажатлар 559 миллиард долларга ўсди.

2021 молия йилининг дастлабки беш ойида камомад 68 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 1,047 триллион долларни ташкил этди ва 2010 йил молия йилининг октябр-февраль ойларида қайд этилган 652 миллиард долларлик рекорд кўрсаткичдан ўтди.