Австралияда имомлар коронавирус ҳақидаги нотўғри маълумотларига қарши курашмоқда

Мелбурндаги Сиддиқ Ҳейделберг масжиди имоми Ало Зокм ўз  жамоати орасида коронавирус тўғрисидаги нотўғри тушунчалар ва мишмишлар тарқалишига қарши курашиш учун пандемия давомида иш олиб борган имомлардан биридир.

У ўтган йил давомида Инстаграм, Фейсбук ва Ватсапда Австралия мусулмонлар жамоати ўртасида ковид ва эмлашлар тўғрисида нотўғри маълумотларга қарши маърузалар, постлар жойлаб борди.

Ўтган ой ковид вакцинаси бутун мамлакат бўйлаб тарқалишни бошлаганида, у учта шифокор билан одамлардаги эмлаш билан боғлиқ бўлган нотўғри фикрларни бартараф этиш мақсадида онлайн тадбирлар ўтказди.

Ушбу тадбирларда иштирок этган ортопед-жарроҳ ва Австралиянинг мусулмон соғлиқни сақлаш мутахассислари вице-президенти доктор Ашраф Чехата ўз жамоасини яхшироқ хабардор қилишни ўзининг масъулияти деб билишини айтди.

Австралия миллий имомлар кенгашининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Иброҳим Довуд ҳам шу борада ҳукумат кенгаш билан ҳамкорликда иш олиб бораётганини маълум қилди.