БАА Молия вазири Ҳамдан бин Рошид вафот этди

Чоршанба куни Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рошиднинг девони унинг акаси шайх Ҳамдан бин Рошиднинг вафотидан сўнг 10 кунлик мотам эълон қилди ва расмий идораларда ишлаш 3 кунга тўхтатилди.

Шайх Хамдан бин Рошид Ол Мактум 1971 йилда БАА федерацияси эълон қилинганидан сўнг то 2021 йил 24 мартда вафот этгунига қадар 50 йил давомида Амирликларда молия вазири лавозимини эгаллаб келган.

Дубайнинг вице-президенти, бош вазири ва ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашиднинг акаси шайх Ҳамдан ўз фаолияти давомида Дубай ҳокимининг ўринбосари ва Дубай муниципалитетининг раҳбари сингари кўплаб муҳим лавозимларда ишлаган.

Шайх Хамдан бин Рашид 1947 йил 25-декабрда Дубайда туғилган ва Дубай ўрта мактабидаги Аҳмадия номли мактабда ва ўрта мактабда ўқиган, сўнг Буюк Британияда Кембриж университетини битирган.