БААда Рамазонда хуфтон ва таровеҳ намози учун 30 дақиқагача рухсат этилади

Бирлашган Араб Амирликлари “Ковид-19” пандемияси сабабли яқинлашиб келаётган Рамазон ойи учун энг муҳим эҳтиёт чораларини эълон қилди.

Ушбу чора-тадбирларга масжидларда ҳар қандай ифтор дастурхонларини ташкил қилишни тақиқлаш, аёллар намоз ўқиш жойлари, хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда хуфтон ва таровиҳ намозининг давомийлигини 30 дақиқадан кўп бўлмаган вақт билан чеклаш киради.

Соғлиқни сақлаш ва аҳолини муҳофаза қилиш вазири Абдурраҳмон Ал-Увайс “Бирлашган Араб Амирликларида эмлаш кампанияси яқинда эълон қилинган мақсадга эришди – умумий аҳолининг 52,46 фоизини, шунингдек, қариялар ва сурункали касалликларга чалинганларнинг 70,21 фоизга эмланди”, деди.