Барак Обама президентлик фаолияти давомида психологик босимларни қандай енганини айтиб берди

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ўз фаолияти давомида унга ёрдам берган жиҳатларини, айниқса, унинг руҳий саломатлигини сақлаш борасидаги тажрибасини маълум қилди.

10 март куни Американинг “Skimm” газетасида чоп этилган интервюсида Обама: “Президентлик даври каби оғир масъулиятли ишларда руҳий саломатлик устувор вазифа бўлиши керак”, деди.

У табиатан хотиржам ва барқарорлиги унга катта ёрдам бергани, аммо баъзи ҳаракатлар ҳақиқатан ҳам унинг руҳий соғлиғини бошқаришда муҳим ўрин тутганини таъкидлади.

У давом этиб: “Мен учун энг муҳим икки нарса – бу эрталабки жисмоний машқлар, спорт залига бориш ва иккинчиси – бу оила, қизларим ва Мишел билан вақт ўтказиш эди”, деган.

АҚШнинг собиқ президенти ҳар кеча соат 18:30да кечки овқат еганини таъкидлади.

Саҳифада Обама ўзининг болалиги, Оқ уйга олиб келган йўл ва биринчи муддатини ўз ичига олган “Ваъда қилинган ер” эсдаликлари ҳақида сўзлаб бергани айтилган.

Обама, шунингдек, ғурурланадиган сиёсатидан тортиб гуруҳ раҳбарлари тортиб, истаган дунё раҳбарларига билан суҳбатлашишда, шунингдек, ўта оғир иш пайтида руҳий саломатлигини қандай устувор вазифага айлантирганлиги ҳақида айтиб берган.