Байден 40 та давлат раҳбарини иқлим бўйича онлайн саммитида иштирок этишга таклиф қилди

Оқ уй, жума куни, АҚШ президенти Жо Байден 22-23 апрелда бўлиб ўтадиган иқлим бўйича онлайн саммитига 40 давлат раҳбарларини таклиф қилганини эълон қилди.

Оқ уйнинг баёнотида айтилишича, лидерларнинг иқлим бўйича саммити иқлим бўйича ҳаракатларнинг долзарблиги ва иқтисодий фойдаларига эътибор қаратади.

Оқ Уйга кўра, Қўшма Штатлар 2030 йилгача мўлжалланган ҳаракат стратегияларини Париж келишувига биноан миллий миқёсда белгиланган янги ҳиссаси сифатида эълон қилади.

Таклиф этилганлар орасида глобал чиқиндиларнинг ва халқаро ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 80 фоизи ҳиссасига тўғри келадиган 17 мамлакат, жумладан, Хитой ва Россия бор.

Байден шунингдек, Яқин Шарқ минтақаси номидан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни таклиф қилди.

Байден жума куни журналистларга Хитой президенти Си Цин Пин ва Россия президенти Владимир Путинни иқлим бўйича музокараларга қўшилиш учун таклиф қилишини айтди.