Британия АстраЗенека вакцинасини ҳимоя қилиб чиқди

Британиянинг АстраЗенека Оксфорд вакцинаси ва у билан эмланганларнинг соғлиғидаги салбий оқибатлар тўғрисида тортишувлар давом этаётган бир пайтда Британия ҳукумати вакцинани ҳимоя қилиб чиқмоқда.
Шу кунгача режадаги йигирма тўрт миллион одамдан ўн етти миллион киши АстраЗенека вакцинасини олган.
Буюк Британия ҳукумати АстраЗенека вакцинаси қон қуйқаларига сабаб бўлиши тўғрисидаги қўрқувларни бостиришга ҳаракат қилмоқда.
Вакцина Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган ва ўтган йилнинг декабрида Буюк Британияда рўйхатга олинган. Бош вазир Борис Жонсон, соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкок буни ўша пайтда инглизларнинг қатъияти ва маҳорати деб баҳолашган.
Буюк Британиянинг Дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини тартибга солиш бўйича агентлиги, Европа дори воситалари агентлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эмлашни давом эттириш мумкинлигини таъкидлади.