БАА вице-президенти, Бош вазир ва Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум 2040 йилгача Дубайнинг янги шаҳарсозлик режаси тасдиқланганлигини эълон қилди.
Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум: “Биз Аллоҳнинг марҳамати билан 2040 йилгача Дубайнинг янги шаҳарсозлик режасини маъқулладик”, деди ва уларнинг мақсади Дубайни дунёдаги ҳаёт учун энг яхши шаҳар қилиш эканини таъкидлади.
У “Иқтисодий ва кўнгилочар фаолият соҳалари икки ярим баравар кўпаяди ва яқин йигирма йил ичида бизнинг соҳилларимиз узунлиги 400% га кўпаяди”, деб қўшимча қилиб, “Дубай майдонининг 60% қўриқхоналар бўлади”, деб таъкидлади.