Элон Маск: Энди Теслани биткоин билан сотиб олиш мумкин

Тесла бош директори Элон Маск сешанба куни кечқурун АҚШда Тесла автомобилларини биткоин билан сотиб олиш мумкинлигини эълон қилди.

Автоулов ишлаб чиқарувчиси ўтган ой 1,5 миллиард долларлик биткоин сотиб олганини ва тез орада дунёдаги энг машҳур крипто валютасини тўлов шакли сифатида қабул қилишни бошлашини маълум қилган эди.

“Энди Теслани Биткоин билан сотиб олишингиз мумкин”, деб шу ой расмий равишда “Тесланинг техноқироли” бўлган Маск ўз твиттерида ёзди.

Тесла веб-сайтида мижозлар Тесла учун рақамли валютадан фойдаланиб қандай тўлашлари мумкинлиги тушунтирилган. Компаниянинг электр транспорт воситалари одатда солиқсиз ҳисоблаганда 37,990 дан 124,000 долларгача туради.