Германияда коронавирус чекловларига қарши оммавий намойишлар бўлмоқда

Шанба куни минглаб фуқаролар Германиянинг турли шаҳарлари кўчаларига чиқиб, ҳукумат томонидан коронавирус тарқалишини чеклаш учун қўйилган чекловларга қарши норозилик намойишларини ўтказдилар.

Мингга яқин намойишчилар пойтахт Берлин марказидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдида тўпландилар ва полиция улардан 50 нафарини соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмалар ва хавфсизлик қоидаларини бузганлиги учун ҳибсга олди.

Айни пайтда шарқий Саксония штатининг маркази Дрезденда камида 1000 кишидан иборат намойишчилар ва полиция ва ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Полиция тўрт кишини ҳибсга олди, тўқнашувда 12 нафар полициячи жароҳат олди.

Германиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Баден-Вюрттемберг штати маркази Штутгарт шаҳрида эса аксарияти ниқоб тақмаган 750 га яқин намойишчилар “Бас, етар” шиори остида кўчаларга чиқишди.

Мамлакатнинг жанубидаги Бавария штатининг маркази бўлган Мюнхен шаҳрида полиция штат парламенти олдида бўлиб ўтган намойишни тарқатди.

Полиция маълумотларига кўра, намойишларда 2,5 минг киши қатнашган.

Мамлакат ғарбидаги Дюсселдорф шаҳрида икки минг намойишчи кўчага чиқди, Саксония штати маркази Ганновер шаҳрида бир неча юз киши иштирокида намойиш уюштирилди.

Намойишчиларнинг аксарияти коронавирус пандемияси мавжудлигини инкор этувчи ва эмлашга қарши бўлган Querdenken  ҳаракатининг тарафдорлари эди.

Ушбу намойишлар Германия ҳукуматининг 28 мартга қадар қўйилган қатъий чекловларни узайтириш фонида содир бўлди.