Суд: Google фойдаланувчилар инкогнито режимида бўлганида ҳам улар ҳақида маълумот йиғаётгани тўғрисида хабар бермаган

“Bloomberg” агентлигига кўра, “Google” компанияси Калифорния судини Chrome браузери фойдаланувчиларининг шахсий ҳаётига ноқонуний аралашмаганлигига ишонтира олмади.

“Bloomberg” агентлиги кеча, шанба куни ушбу ҳолат Google компаниясига миллиардлаб доллар зарар етказиши мумкинлигини айтди.

Шикоятга биноан, компания Интернет орқали Google Analytics сайтларига ва Google Ad Manager ва бошқа дастурларга, шу жумладан, смартфонларга ўрнатилган дастурларга ташрифлар статистикасини яратиш учун хизмат орқали махфий равишда фойдаланувчилар ҳақида маълумот тўплайди. Маълумот йиғиш жараёни инкогнито тизими фаоллаштирилган тақдирда ҳам содир бўлиши қайд этилди.

Агентлик суд қароридан иқтибос келтирди: “Суд хулосасига кўра, Google  фойдаланувчиларга инкогнито режимида бўлганларида, улар ҳақида маълумот йиғаётгани тўғрисида хабар бермаган.”

Ўз навбатида, компания ўз позициясини қатъий ҳимоя қилмоқчи, яъни барча фойдаланувчилар қидирув тизими билан ишлашда барча шахсий маълумотлар ва тўпланган маълумотлар махфийлик сиёсати шартларини қабул қилишларини тасдиқлашади.  Компания таъкидлашича, фойдаланувчи инкогнито браузер тизими билан янги ойна очганда, веб-сайтлар унинг фаолияти тўғрисида маълумот тўплаши мумкин.

Агентликнинг таъкидлашича, ўтган йил июль ойида Google  компаниясига қарши суд иши қўзғатилган ва бунинг якунида компания 5 миллиард доллар жаримага тортилиши мумкин.