Испания собиқ қиролининг қизлари Абу-Дабида эмланишгани мунозарага сабаб бўлмоқда

Малика Елена, чоршанба куни қилган қисқа баёнотида, Испаниянинг маликалари Елена ва Кристина яқинда Абу-Дабида яшайдиган оталари, Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлосни кўришга боришганида КОВИД-19 га қарши эмланганларини айтди.

Қироллик оиласи икки аъзосининг Испания фуқароларидан анча  олдин эмлангани ҳақида Мадриднинг “Конфиденциал” газетаси хабар берганидан кейин шов-шувларга сабаб бўлди.

Испания ҳукуматининг бир нечта вазирлари чоршанба куни икки маликани очиқчасига танқид қилдилар ва малика Елена кўп ўтмай,  оммавий ахборот воситаларининг хабарларига жавобан баёнот берди.

У: “Мен ва синглим (Кристина) отамизникига (Абу-Дабида) борганимизда доимий равишда ташриф буюришимизга имкон берадиган виза олиш учун бизга эмлашни таклиф қилишди ва биз қабул қилдик”, деди.

Баёнотда яна у: “Агар бу ҳолатлар бўлмаганида эди, биз Испанияда ўз вакцинамизни олишни кутган бўлар эдик”, деган.