Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемиянинг учинчи ва тўртинчи тўлқинлари эҳтимоли ҳақида огоҳлантиради

Жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), агар зарур чоралар кўрилмаса, дунёда Ковид-19 инфекциясини келтириб чиқарадиган коронавируснинг учинчи ва тўртинчи тўлқинлари бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ташкилотдаги фавқулодда вазиятлар дастури директори Майк Раян матбуот анжумани пайтида коронавирусга қарши вакциналарнинг пайдо бўлиши дунё мамлакатлари ҳукуматларини пандемияга қарши курашни камайтиришга ундамаслиги кераклигини таъкидлади.

Раян: “Биз бу вазиятни енгиб чиқдик деб ўйладик, аммо ундай эмас… Агар эҳтиёт бўлмаса, мамлакатлар яна иккита тўлқинга: учинчиси, тўртинчиси тўлқинларга дуч келиши мумкин”, деган.

Раян коронавирус пандемиясини ўтмишда қолган нарса деб биладиган ҳукуматлар ва шахслар борлигидан хавотир билдирди ва “Ковид-19″га қарши кураш чораларини юмшатиш учун мос вақт эмаслигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ташкилотнинг Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус коронавирус пандемияси дунёга Иккинчи Жаҳон уруши оқибатларидан ҳам каттароқ фалокат олиб келиши мумкин деб ҳисоблади ва бу касаллик узоқ йиллар давом этишини таъкидлади.

2020 йил январидан бошлаб дунё Хитойнинг Ухан шаҳридан тарқала бошлаган ва иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида катта йўқотишларга олиб келган янги “КОВИД-19” коронавируси тарқалиши оқибатида соғлиқни сақлаш тизими инқирозига дуч келмоқда, айниқса транспорт, туризм ва кўнгил очиш ҳамда глобал фонд бозорларининг қулаши юз берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу юқумли касалликни ўтган йилнинг 11 мартида пандемия деб таснифлаган ва вирус шу пайтгача дунё бўйлаб 115 миллиондан ортиқ одамга юқиб, уларнинг тахминан 2,5 миллиони вафот этишига сабаб бўлган.