ЖССТнинг “АстраЗенека” вакцинаси бўйича хулосаси жума куни чиқади

Жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Вакциналар хавфсизлиги бўйича экспертлар қўмитаси “АстраЗенека” коронавирусга қарши вакцинаси бўйича текширув натижалари тўғрисида хабар беради.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бугун, пайшанба куни хабар беришича, қўмита Англия-Швеция “АстраЗенека” вакцинаси дозасини олган одамларда қон қуюқлашиши ҳолатлари тўғрисида қайд этилган маълумотлар ва ҳисоботларни ўрганиб чиқди.

“АстраЗенека” компанияси ўзларининг вакцинаси билан эмланган миллионлаб одамларнинг ҳолатини ўрганиб чиқишини эълон қилди ва вакцина қон қуюқлашиши хавфини орттириши ҳақида ҳеч қандай далиллар қайд этилмаганлигини таъкидлади.

Бир қанча Европа давлатлари ушбу вакцина билан эмланганларнинг кўпчилигининг қонида тромблар пайдо бўлиши ҳақидаги хабарлардан кейин эҳтиёт чораси сифатида Британия-Швециянинг “АстраЗенека” вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилган эди.