Кенияда Барак Обаманинг бувиси вафот этди

КапиталФМ радиоси АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг ўгай бувиси Сара Обаманинг Кенияда 99 ёшида вафот этганини хабар қилди.

Телеканалда Сара Барак Обаманинг отаси тарафидан бобосининг учинчи хотини эканлиги ҳақида хабар берилган.

Станция таъкидлашича, қон қариндош бўлишмаса-да, Обама ҳар доим унга илиқ ва меҳр билан муносабатда бўлиб, уни “Сара бувим” деб атаган. У охирги марта Когело қишлоғидаги бувисининг уйига 2018 йилнинг июлида ташриф буюрган.