Кипрда намойишчилар мамлакатнинг Eurovision танловидан чиқишини талаб қилмоқда

Ўнлаб православ христианлар, шанба куни Кипрнинг давлат телерадиокомпанияси ташқарисида ёғоч хочларни кўтариб, мадҳияларни куйлашган. Улар “Эл Диабло” номли қўшиқ шайтоний ибодатни тарғиб қилади деб, мамлакатнинг Eurovision  танловида иштирокини тўхтатишни талаб қилишди.

Намойишчиларнинг бир қисми, шу жумладан оилалар, қўлларида юнон тилида “Биз тинчлик билан норозилик билдирмоқдамиз, Эл Диаблога йўл йўқ”, “Тавба қилинг ва Масиҳга қайтинг” ва “Масиҳ қутқаради, Диабло ўлдиради” каби шиорларни кўтариб олишган.

Телерадиокомпания ва қўшиқ ижрочиси уни нотўғри талқин қилинганлигини ва қўшиқ аслида икки севишган ўртасидаги ҳақоратли муносабатлар ҳақида эканини таъкидламоқда.