“Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра:
👉 “Ижод” жамоат фонди тасарруфидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси, “Дўрмон” ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси” унитар корхонаси ва “Оққум файз барака” шўъба корхонаси ҳамда уларга тегишли бўлган барча мол-мулк, бино ва иншоотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ўтказилди;
👉 “Ижод” жамоат фонди негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида юридик шахс мақомисиз Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилди.
👉 Жамғармага 2021 йилда 120 миллиард сўм, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказига 10 миллиард сўм, унинг ҳудудий бўлимларига 90 миллиард сўм, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали.