Миср Фатво ҳайъати Мисрда Шаъбон ойининг биринчи кунини эълон қилди

Миср Фатво ҳайъати бутун мамлакат бўйлаб тарқалган илмий қўмиталар орқали шанба куни қуёш ботганидан кейин ҳижрий 1442 йил Шаъбон ойининг ҳилолини кузатганлигини эълон қилди.

Ҳайъат ўз баёнотида шундай деди: “Бизда Шаъбоннинг ҳилолини оддий кўз билан кўриш исботланганлиги тўғрисида шаръий кўриш натижалари тасдиқланди”.

Баёнотда: “Шунга кўра, Миср Фатво ҳайъати 2021 йил 14 март, якшанба куни Мисрда Шаъбон ойининг биринчи куни эканлигини эълон қилади”, дейилади.