Миср Вақф вазирлиги 40 мамлакатдан келган диний уламолар учун пирамидаларга саёҳат уюштирди 

Якшанба куни Миср Вақф Вазирлиги Ислом ишлари бўйича Олий Кенгашининг “Динлар ва маданиятларнинг мулоқоти” номли 31-Халқаро конференцияси меҳмонлари учун саёҳат уюштирди.

Миср ва 40 та мусулмон мамлакатлардан кўплаб диний ва фатво олимлари Миср цивилизациясини кўриш учун пирамидаларга уюштирилган турда қатнашдилар.

Ўз навбатида, Исломий ишлар бўйича Олий Кенгашнинг Бош котиби Ҳишом Абдулазиз ушбу саёҳат буюк ёдгорликлар ва қадимий тарихга эга Мисрнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида дунё жамоатчилигини хабардор қилишни мақсад қилганини айтди.

Унинг таъкидлашича, дунёнинг турли мамлакатларидан келган барча иштирокчилар Миср цивилизациясининг улуғворлигидан ҳайратда қолишган.