Нью-Йорк штати губернатори иккинчи марта шилқимлик қилишда айбланди

АҚШ фуқароси, олдин Ню-Йорк штати губернаторининг офисида ишлаган ходим Шарлотта Беннетт, губернатор Эндрю Куомони унга шилқимлик қилишда айблади.

25 ёшли собиқ соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатчиси Шарлотта Беннетт “New York times” газетасига губернатор унга 2020 йил баҳорида шилқимлик қилганини айтганини, губернатор эса, айбловни рад этганини хабар қилди.

Беннеттнинг айтишича, 63 ёшли губернатор июнь ойининг бошларида у билан бир неча бор гаплашиб, йигирма ёшдаги ёш аёллар билан учрашишга очиқлиги ва ундан ёш фарқи тўғрисида ҳақида сўраган.

Ўз навбатида, Куомо ўз баёнотида ҳеч қачон Беннеттга ҳеч нарса таклиф қилмаганлигини ва ҳеч қандай ноўрин ҳаракат қилмаганини айтган.

Бу ҳафта Нью-Йорк штатини ўн йилдан бери бошқариб келаётган Демократ-губернатор иккинчи маротаба шилқимликда айбланмоқда.