АҚШнинг Окленд шаҳрида темир йўлда тўхтаб қолган юк машинаси поезд уриб юбориши натижасида портлади

АҚШнинг Окленд шаҳрида поезд темир йўлда тўхтаб қолган юк машинаси билан тўқнашиб кетди ва бу унинг портлашга олиб келди, натижада катта ёнғин келиб чиққан.

Тўқнашув Калифорния штатидаги Fruitvale Ave ва E 10-чорраҳасида пайшанба куни содир бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси ва унинг ҳамкасби тўқнашувдан олдин юк машинасидан сакраб қолишга муваффақ бўлишди.

Ҳайдовчи, 73 ёшли Хавъер Сориянинг айтишича, уларнинг юк машинаси темирйўлда ўчиб қолган.
“Мен олдинга боришга ёки орқага қайтишга ҳаракат қилдим, аммо натижа йўқ эди, шунинг учун ҳамкасбим менга юк машинасидан тушишим кераклигини, поезд урилишини айтди. Мен тушиб, югуриб чиқиб, қўлимни силкитиб поездни тўхтатмоқчи бўлдим, лекин у тўхтамади, юришда давом этди”, дейди ҳайдовчи.

Хавер Сория ва унинг ҳамкасби ахлат полигонига қараб кетаётганларида уларнинг юк машиналарининг ғилдираклари темир йўл изига тиқилиб қолган. Унинг сўзларига кўра, у бироз ваҳимага тушган, аммо вақтида юк машинасидан сакраб тушишга улгурган.