Орегонда Трамп тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашув бўлди

Американинг “OPB” канали бир томондан АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп тарафдорлари ва “Proud boys” гуруҳи вакиллари, бошқа томондан Орегон штатида антифашистик ҳаракат ўртасида тўқнашув бўлганини хабар қилди.

Телеканалнинг таъкидлашича, ўта ўнгчи “Proud boys” (Ғурурли болалар) гуруҳи якшанба куни Орегон штатидаги Салем шаҳрига йўл олган. Ундан олдин унинг аъзолари “эркинлик”ни қўллаб-қувватлаш учун йиғилиш ўтказишни режалаштираётганликлари тўғрисида эълон қилишди.

Хабарга кўра, бу тўқнашув “Proud boys” ва антифашистлар ҳаракати ўртасидаги Вашингтондаги Капитолий биносига 6 январь куни уюштирилган ҳужумдан кейинги биринчи низо бўлган.

Шунингдек, канал кўчада антифашистик намойишчилар оломонида кичик юк машинасининг катта тезликда ўтаётган пайтини акс эттирувчи видеоёзувни нашр этди. Шу куни яна бир нечта машиналар оломон бўйлаб ва уларнинг ёнида ҳаракатланишди. Бунга жавобан, намойишчилар ушбу машиналарга турли хил нарсаларни улоқтирган ва машиналарга бўёқ сепган.

“Proud boys” гуруҳи ўша пайтдаги АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Демократик партиядаги рақиби Жо Байден билан теледебатлар вақтида унга ўта ўнг қанот ташкилотларни, айниқса, қоралаш учун юборилган таклифга икки хил жавоб берганидан кейин бу гуруҳ эътибор қозонди.