Ўзбек профессионал боксчилари Тошкентдаги халқаро бокс кечасида рингга чиқади

Тошкентда “Matchroom” компанияси томонидан ажойиб профессионал бокс оқшоми ташкил этилиши арафасида, Sports.uz манбаларининг маълум қилишича, 3 апрель куни “Ҳумо” аренасида ўтказилиши кўзда тутилаётган ушбу бокс оқшомида 55,3 кг вазн тоифасида IBF ва WBA чемпионлик камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев япониялик Риосука Ивасадан ўз камарларини ҳимоя қилса, Шаҳрам Ғиёсов россиялик Иса Чаниевга қарши жанг қилади.

Шунингдек, ушбу бокс оқшомида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Иқболжон Ҳолдоров, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзахалилов каби юлдуз боксчиларимизнинг ҳам рингга кўтарилиши режалаштирилмоқда.

Манба: sports.uz